ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГАРОВ РЕЕСТРИ
Хабарлар
2019 йил 1 январдан гаров реестрига тўланадиган тўловлар ҳақидаги маълумот
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ““Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2018 йил 29 декабрдаги 1058-сон қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги “Гаров реестри” давлат унитар корхонасининг 2017 йилги фаолияти бўйича ҳисобот
Бугунги кунда барча тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар гаров реестрида ўзининг шахсий кабинетларига эга. Шунингдек, бошқа бир қатор корхоналар ва ташкилотлар ҳам гаров реестри хизматларидан фойдаланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги “Гаров реестри” давлат унитар корхонасининг 2016 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи
2016 йил давомида “Гаров реестри” давлат унитар корхонаси томонидан гаров реестрининг “garov.uz” домен номи билан Интернет тармоғи орқали узлуксиз кеча-кундуз фаолият юритилиши таъминланди.
“Гаров реестри” давлат унитар корхонаси томонидан ҳисобот йили фаолияти давомида:
- мурожаат этган ҳар бир юридик ёки жисмоний шахс билан тузиладиган шартнома асосида ёзув киритиш учун гаров реестрига кириш, шунингдек ундан реал вақт режимида, шу жумладан, Интернет ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имконияти таъминланди;
Гаров реестри – кредиторларнинг кредит таваккалчилигини пасайтиришга хизмат қилади
– Бугунги кунда барча тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар, шунингдек, бошқа хўжалик субъектлари ҳамда жисмоний шахслар гаров реестри хизматидан фойдаланмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Гаров реестри» давлат унитар корхонаси директори Шерзод Халияров. – Бу мамлакатимизнинг молия-банк тизимини халқаро стандартларга мос инфратузилма билан таъминлаш ҳамда кредиторлар манфаатларини янада ишончли ҳимоялашда қўл келмоқда. Гаров реестридан реал вақт режимида интернет ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имконияти таъминланмоқда. Бу тизим Халқаро молия корпорациясининг гаров реестри бўйича халқаро экспертлари томонидан юқори баҳоланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Гаров реестри» давлат унитар корхонасининг 2015 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи
Халқаро молия корпорациясининг гаров реестри бўйича халқаро экспертлари томонидан Ўзбекистонда гаров реестрини ривожлантириш бўйича эришилган натижалар юқори баҳоланди ҳамда ушбу ижобий ўзгаришлар Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш – 2016» ҳисоботида мамлакатимиз «Кредит олиш» индикатори бўйича 63 поғона кўтарилишига асосий омил бўлди.