Тўлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июнда тасдиқлаган №155 сонли қарори IV бандига кўра гаров реестрига ёзувларни киритиш ва гаров реестридан излаш натижалари бўйича кўчирмалар олиш қонун ҳужжатларига мувофиқ пулли асосда амалга оширилади.

Жисмоний шахслар бевосита реестрда ёзувни рўйхатдан ўтказиш ёки кўчирмалар беришга қадар ўз тўлов карталари воситасида ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган тўловларнинг бошқа турлари орқали тўловларни амалга оширадилар.

Юридик шахслар гаров реестрига ёзув киритилган ва кўчирмалар олинган ой мобайнида ушбу ой тугагандан кейин ўн кун мобайнида тўловларни амалга оширадилар. Юридик шахслар томонидан ўз вақтида тегишли тўловлар амалга оширилмаган тақдирда "Гаров реестри" ДУК улар учун келгусида ёзувлар киритиш ва кўчирмалар олиш учун ҳисоб-китобларнинг олдиндан тўлаш тартибини белгилашга ҳақлидир.

"ГАРОВ РЕЕСТРИ" ДУКнинг БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:

Тошкент шаҳар Марказий Банк ҲККМ
Банк коди: 00014
СТИР: 302985767
Ҳисоб рақами: 21596000100372274001