Прайс лист

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 июнь 2014 йилдаги №155 қарорининг 5 пунктига мувофиқ

  • гаров реестрига ёзув киритилганлиги учун жисмоний ва юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида;
  • гаров реестридан кўчирмалар берилганлиги учун жисмоний ва юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
  • тергов ва дастлабки тергов органлари, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан гаров реестрига ёзувлар киритиш, шунингдек уларга гаров реестридан кўчирмалар бериш бепул асосда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон қарорига мувофиқ мулкнинг ҳолати (тақиқ бор ёки йўқлиги) тўғрисида гаров реестри сайти орқали Адлия вазирлигининг “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидан маълумот олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 фоизи миқдорида тўлов ҳақи эвазига амалга оширилади.